Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятида бир оиланинг 3 аъзоси из газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилоятида бир оиланинг 3 аъзоси из газидан заҳарланиб вафот этди

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ИИБ Навбатчилик қисмига туманнинг «Янги Турмуш» маҳалласи Гўзал кўчасидаги хонадонда вақтинча яшаб келган 1946 йилда туғилган С.М. (аёл), унинг невараси – 1988 йилда туғилган Ю.Д. (аёл) ҳамда эвараси – 2008 йилда туғилган Ж.М.лар вафот этгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ўрта Чирчиқ туманлараро суд-тиббий экспертизаси уларни ис газидан ўткир заҳарланиш натижасида вафот этганини аниқлаган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг