Тошкентда автобус пиёдани уриб юборди
2 апрел, пайшанба куни Тошкент шаҳрида ҳайдовчи М.А бошқарувида бўлган 18-сонли йўналишда ҳаракатланадиган автобус Яккасарой тумани Ш.Руставелли кўчасида махсус йўлак (BRT) бўйлаб «Жанубий вокзал» томондан «Бобур» кўчаси томонга ҳаракатланиб кетаётган вақтида пиёдани уриб юборган.
«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси берган маълумотга кўра, пиёда – 13 ёшли Р.З. пиёдалар ўтиши учун мўлжалланмаган жойдан светафорнинг қизил чироғи ишораларига риоя қилмасдан югуриб кесиб ўтаётганда ЙТҲ содир бўлган.
Ҳайдовчи М.А. йўловчи пиёдага биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, зудлик билан тез тиббий ёрдамига хабар берган. Воқеа жойига келган тез тиббиий ёрдам бригадаси пиёда Р.З.ни 16-сонли РШТТЁКИМга олиб борган. Р.З.га бош мия чайқалиши ташхиси қўйилган, у ҳозирда шифокорлар назоратида.
ЙТҲ белгиланган тартибда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан расмийлаштирилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter