Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия хорижлик туркларни иш билан таъминлашни соддалаштирди

Туркия хорижлик туркларни иш билан таъминлашни соддалаштирди

Туркия президенти Ҳукуматнинг хорижликларга иш беришга доир қарорга ўзгартиришни назарда тутувчи ҳужжатни имзолади.

Унга кўра, турк миллатига мансуб хорижий фуқароларнинг Туркияда касб ва ҳунарларини эркин амалга оширишлари, давлат ва хусусий секторда меҳнат фаолиятларини олиб боришлари мумкин бўлади. 

Kun.uz нашри танишиб чиққан ҳужжатга мувофиқ, дастлаб хорижий фуқароларнинг турк миллатига мансублиги идентификация қилинади ва бу Президент қарори билан тасдиқланади. Бунда хорижий фуқаролар қуйидаги шартларнинг барчасига мос келиши керак:

  • Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган вақтинча яшаш гувоҳномасига эга бўлиши;
  • Туркиянинг ваколатли сертификатларининг мавжудлиги, идораларидан олинган касбий малака;
  • Хорижий мамлакатнинг мактаб ёки университетларидан берилган дипломларнинг нострификация қилинганлиги;
  • Хорижий фуқаронинг касбий фаолияти Туркия хавфсизлигига таҳдид солмаслиги;
  • Касаба уюшмаларида рўйхатдан ўтиш мажбурий бўлса, аъзолигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши;
  • Хорижий мамлакат ҳудудида олинган ҳунармандлик, усталик ва бошқа касбий малака сертификатларининг давлат ташкилотлари томонидан тасдиқланган бўлиши;
  • Турк миллатига мансублигини Президент томонидан тасдиқланган бўлиши;
  • Фуқаролиги бўлган мамлакатда ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, касбини, ҳунарини ёки ишини бажара олмаслик, шунингдек, бошқа сабабларга кўра Туркияда яшаш мажбуриятида қолиш (масалан, яшаб турган мамлакатида зулм кўрган бўлиши);
  • Фуқаролиги бўлган мамлакатда этник ва маданий озчиликни ташкил қилиш (масалан, Болгарияда яшайдиган турклар).

Эслатиб ўтамиз, мазкур маълумот турли интернет нашрларида нотўғри талқин этилиб, унда туркий ташкилотга аъзо давлатлар фуқаролари бундан бу ёғига Туркия ҳудудида хат-ҳужжатсиз, худди турк фуқаролари сингари ишлаш, ўқишлари мумкинлиги айтилмоқда. 

*Таҳрирланган

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг