Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Водийга баъзи поездлар қатнови вақтинча бекор қилинди

Водийга баъзи поездлар қатнови вақтинча бекор қилинди

Фото: Xabar.uz

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумотига кўра, 2026 йил 30 март куни айрим йўналишлардаги йўловчи поездлари қатнови вақтинча бекор қилинди.

Жумладан, 733-сонли «Андижон — Тошкент», 730/729-сонли «Тошкент — Андижон — Тошкент», 92-сонли «Тошкент — Андижон» ҳамда 94-сонли «Тошкент — Андижон» поездлари ҳаракати амалга оширилмайди.

«Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Шу билан бирга, харид қилинган темирйўл чипталари учун тўланган маблағлар йўловчиларга тўлиқ қайтариб берилишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, айрим поездлар эса ўзгаришсиз ҳаракатланиши маълум қилинди. Жумладан, 125/126-сонли «Андижон — Хива» ҳамда 129/130-сонли «Андижон — Термиз» поездлари Тошкент Жанубий бекатидан белгиланган жадвал асосида ҳаракатни давом эттиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг