Хизматлар ҳажмининг катта қисми Тошкент ҳиссасига тўғри келмоқда
2026 йилнинг январ–феврал ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 168,2 трлн сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хизматлар бозорида етакчи улуш пойтахтга тўғри келмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида қайд этилган бўлиб, 12,5 трлн сўмни ташкил этди. Шунингдек, Фарғона вилоятида 11,2 трлн сўм ва Тошкент вилоятида 10,9 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Қолган ҳудудларда хизматлар ҳажми нисбатан пастроқ бўлиб, масалан, Сирдарё вилоятида 2,2 трлн сўм, Жиззах вилоятида 3,7 трлн сўм ва Навоий вилоятида 4 трлн сўмлик хизматлар амалга оширилган.
Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар ҳажми 5,6 трлн сўмни ташкил этган бўлса, Бухоро вилоятида бу кўрсаткич 6,6 трлн сўмга тенг бўлган.
Андижон ва Қашқадарё вилоятларида бир хил — 8,2 трлн сўмлик хизматлар қайд этилган. Наманган вилоятида 8,7 трлн сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Сурхондарё вилоятида 5,5 трлн сўм, Хоразм вилоятида эса 5,8 трлн сўмлик хизматлар амалга оширилгани ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий фаоллик фарқини кўрсатади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter