Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зироат Мирзиёева «Инсон учун» фестивалига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева «Инсон учун» фестивалига ташриф буюрди

Фото: Зироат Мирзиёева

Биринчи хоним Зироат Мирзиёева Тошкент шаҳрида ўтказилаётган анъанавий «Инсон учун» фестивалига ташриф буюрди. 

Ташриф давомида Зироат Мирзиёева ижтимоий лойиҳалар, ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, шунингдек ёшлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмлари билан танишди. 

Фестивал ижтимоий ҳимоя, инклюзив бандлик ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ташаббусларни илгари суриш мақсадида давлат ташкилотлари, бизнес вакиллари, банклар, халқаро ва жамоат ташкилотларини бирлаштирди.

Аввалроқ Зироат Мирзиёева Хивада Eco-schools Uzbekistan лойиҳасида иштирок этганди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг