Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти билан учрашди

Фото: Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди. 

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 21 июн куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

«Қозоғистон биз учун шунчаки қўшни юрт эмас, балки яқин дўст, ишончли стратегик ҳамкор ва иттифоқчидир. Қосим-Жўмарт Кемелевичга илиқ қабул ва мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик-биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишлари учун чуқур миннатдорлик изҳор қиламан», — деди Саида Мирзиёева.

Саида Мирзиёева шунингдек, Қозоғистон Президенти Администрацияси раҳбари Роман Скляр билан мулоқотда Ўзбекистон-Қозоғистон шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожлантириш истиқболи юзасидан фикр алмашди.

​Олий даражада эришилган барча келишувлар изчил ва тўлиқ амалга ошишини таъминлаш мақсадида президент администрациялари ўртасида янада яқин, тезкор ва самарали ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйишга келишиб олинди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг