Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сардор Умрзоқов Стратегик ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланди

Сардор Умрзоқов Стратегик ривожланиш агентлиги директори этиб тайинланди

Фото: Дарё

Сардор Умрзоқов Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Президент фармони билан, Сардор Ўктамович Умрзоқов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилди.

Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчиси лавозимидан озод этилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг