Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Chess.com Open 2026: Нодирбек Абдусатторов — ярим финал остонасида

Chess.com Open 2026: Нодирбек Абдусатторов — ярим финал остонасида

Ўзбекистоннинг энг юқори рейтингли гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов Chess.com Open 2026 онлайн турнирида юришини муваффақиятли давом эттиряпти.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси — 250 минг АҚШ доллари. Мусобақа киберспорт бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати (Esports World Cup) учун саралаш вазифасини ўтайди.

NAVI жамоаси аъзоси ҳисобланган Абдусатторов беларуслик Денис Лазавикка қарши ўйинни бой берганидан сўнг курашни мағлублар йўлаги орқали давом эттирди. Иккинчи раундда россиялик Ян Непомняшийни таслим қилиб (1,5:0,5), учинчи босқичга чиқди. Бу босқичда у Жавоҳир Синдоровни мусобақадан чиқариб юборган франциялик Максим Вашье-Лагравдан ўзига хос тарзда реванш олди: ҳисоб — 1,5:0,5.

Нодирбекни чорак финалда ҳиндистонлик Ниҳал Сарин кутмоқда. Партияга бугун, 25 апрел куни Тошкент вақти билан 20:15 да старт берилади. Ўйин ғолиби ярим финалда Денис Лазавик ёки эронлик Моваҳед билан тўқнашади. Мағлублар йўлаги орқали гранд финалга йўл олган гроссмейстер турнир тожи учун Магнус Карлсен баҳслашади.

Шахматчилар «10+0» (рапид) форматида баҳслашмоқда. Икки рақибдан енгилган шахматчи чемпионлик учун пойгадан чиқади. Жавоҳир Синдоров шу тариқа турнирни тарк этганди.

Маълумот учун: 2025 йилги Esports World Cup турнирида Нодирбек Абдусатторов (NAVI жамоаси таркибида) 5-ўринни эгаллаб, 85 минг доллар олганди. Гуруҳ босқичида иштирокини якунлаган Жавоҳир Синдоров (Team Vitality жамоаси) эса 50 минг доллар билан мукофотланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг