Футбол бўйича ДХХ кубоги Тошкент шаҳрида старт олди
Бугун, 4 апрел куни футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубогининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда ҳар йили анъанавий тарзда футбол ва мини-футбол бўйича ташкил этилаётган ДХХ кубоги мусобақаларидан кўзланган асосий мақсад ҳам — ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат эканлиги таъкидланди.
Маълумот учун, 2025 йилги мавсумда ўтказилган мусобақаларда Тошкент шаҳрида 110 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинган бўлиб, уларнинг 15 мингдан ортиғи футбол ўйинларида бевосита иштирокчи сифатида (мини-футбол — 6330, футбол — 9360) қатнашган.
Шунингдек, 3 минг нафардан зиёд «Ёшлар дафтари»га ва 2 минг нафардан зиёд ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар футбол мусобақаларида жамоалар сафида иштирок этган.
Футбол бўйича Тошкент шаҳар босқичида 1-ўринни Чилонзор, 2-ўринни Шайхонтоҳур ва 3-ўринни Юнусобод жамоалари қўлга киритган.
Қайд этилишича, ДХХ кубоги — 2025 мусобақаларининг Республика босқичида мини-футболдан Шайхонтоҳур тумани «Янги белтепа» жамоаси 1-ўринни, Мирзо Улуғбек тумани қизлар жамоаси 2-ўрин ва футбол бўйича Чилонзор тумани «Катта Қозиравот» маҳалласи жамоаси 3-ўринни қўлга киритган.
Тадбирда Тошкент шаҳрида футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларига старт берилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter