Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Игор Сергеев Эрон клубида қанча маош олиши маълум қилинди

Игор Сергеев Эрон клубида қанча маош олиши маълум қилинди

Эроннинг «Персеполис» клуби Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев билан шартнома имзолаганини эълон қилган эди.

32 ёшли ҳужумчи янги жамоасида 19-рақам остида ўйнайди. Маълум бўлишича, Игор Сергеев 1,5 йиллик шартнома бўйича 1,5 миллион доллар миқдорида маош олади. У «Персеполис»да яна бир ўзбекистонлик футболчи Остон Ўрунов билан бирга тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, Игор Сергеев ўтган мавсумни Тошкентнинг «Пахтакор» клубида ўтказиб, 29 ўйинда 20 та гол урган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг