«Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамайман» — ЎФА собиқ масъули терма жамоа атрофидаги воқеаларга кескин муносабат билдирди

ЎФА миллий жамоалар бўлимининг собиқ бошлиғи Шерзод Игамбердиев ижтимоий тармоқлар орқали кескин чиқиш қилди.
«Менга кетиш ҳам оғриқли, ҳам аламли бўлди. Лекин бундай ҳолатлар содир бўлаётганда қолиш мумкин эмас эди. Биз жамоага нисбатан яхшироқ муносабатга лойиқ эдик.
Жимгина рози бўлиб, барчасига рози бўлишим мумкинмиди? Ҳа, мумкин эди. Мукофотлар ва Америка сафаридаги чиройли суратлар учун. Мен ватанимни яхши кўраман ва қадрлайман. Бу циркнинг бир қисми бўлишни истамайман», — деб фикр билдирган Шерзод Игамбердиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлиши кутилаётган Фабио Каннаваро жаҳондаги энг кўп маош олувчи тўртинчи мутахассисга айланиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter