Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон курашчилари Осиё ёшлар ўйинларида 2 та олтин медални қўлга киритишди

Ўзбекистон курашчилари Осиё ёшлар ўйинларида 2 та олтин медални қўлга киритишди

Ўзбекистон делегацияси Осиё ёшлар ўйинларини ғалаба билан бошлади — курашчилар Отабек Йўлдошбоев ва Дурдона Турсунова финалда олтин медалларни қўлга киритишди.

Ўзбекистон делегацияси Баҳрайн-2025 III Осиё ёшлар ўйинларини муваффақиятли бошлади — кураш дастурида иштирок этаётган Отабек Йўлдошбоев (-65 кг) ва Дурдона Турсунова (-70 кг) олтин медалларни қўлга киритишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Турсунова финалда Қирғизистон Республикаси, Йўлдошбоев эса Эрон вакилини ишончли ҳисобларда мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, III Осиё ёшлар ўйинлари 2025 йил 20 октябрдан 2 ноябргача Баҳрайнда бўлиб ўтмоқда ва унда Осиёнинг 40 тадан ортиқ мамлакати спортчилари 20 тадан зиёд йўналиш бўйича беллашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг