Ўзбекистонлик ўсмирлар Парагвайни мағлуб этди
Ўзбекистон ўсмирлари ЖЧда Парагвайни мағлуб этди.
Бугун, 5 ноябр куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси илк ўйинда Парагвайни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ушбу учрашувда Азизбек Абдумўминов 2 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса,рақиб жамоадан Алан Ледесма пенальтидан гол уриб ҳисобни қисқартирди.
Эндиликда Ирландия - Ўзбекистон учрашуви 8 ноябр куни бўлиб ўтса, Ўзбекистон - Панама ўртасидаги ўйин 11 ноябр куни ўтказилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter