Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркия бандлик агентликлари ўзбекистонликларга иш таклиф қилиши мумкин

Туркия бандлик агентликлари ўзбекистонликларга иш таклиф қилиши мумкин

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Туркияга ташрифи доирасида маҳаллий иш берувчилар билан учрашув ўтказди

«Мазкур учрашувда бир қатор маҳаллий хусусий бандлик агентликлари масъуллари иштирок этди.

Иштирокчилар Туркияда Ўзбекистон фуқароларининг қонуний бандлигини таъминлаш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш, бандлик соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, Туркияда мавжуд бўш иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини уюшган ҳолда ишга танлаш ва жойлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар», – деб ёзмоқда «Дунё» АА.

Делегация аъзолари, жумладалн, маҳаллий иш берувчиларга Ўзбекистоннинг ишчи кучи салоҳияти, юртимизда миграция жараёнларини тартибга солиш, хавфсиз ва тартибли меҳнат шароитини яратиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида маълумот берди.

Туркиядаги хусусий бандлик агентликлари томонидан қурилиш, ишлаб чиқариш, уй хизматлари, сервис ва туризм йўналишлари бўйича 2000 дан ортиқ бўш иш ўринлари мавжудлиги таъкидланди. Хусусан, Анталья шаҳрида фаолият юритувчи «Mos İnsan Kaynakları İşkur Özel İstihdam Bürosu» масъуллари ҳудуддаги 10 дан ортиқ меҳмонхоналарга 500–1000 нафар Ўзбекистон фуқароларини мавсумий ишларга жалб қилиш имконияти мавжудлигини билдириб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини ишга танлаш ва жойлаштириш жараёни билан боғлиқ мавжуд камчиликлар хусусида ҳам фикр-мулоҳаза алмашилди. Иш берувчилар билан ушбу муаммоларни қисқа фурсатда бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг