Расман: Ўзбекистон миллий терма жамоасини Фабио Каннаваро бошқаради

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан шартнома тузди.
Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.
Мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:
- Аужениё Албарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, «Ювентус», «Удинезе» ва «Динамо Загреб»да ишлаган);
- Троизе Франсеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий («Беневенто», «Удинезе» ва «Динамо Загреб»да фаолият юритган);
- Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, «Сампдориа» ва «Спал» клубларида ишлаган).
Манба: t.me
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter