Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда "Mobiuz kubogi-2025" финал босқичи ўтказилди (видео)

Тошкентда

Тошкент шаҳрида компаниянинг Касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан анъанавий тарзда ўтказиладиган стол тенниси бўйича "Mobiuz kubogi-2025" корпоратив турнирининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақалар сентябр ойида компаниянинг марказий офиси ва ҳудудий бўлинмаларида бошланган эди. Саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган энг яхши ўйинчилар Тошкентдаги ЖАР спорт мажмуасида бўлиб ўтган якуний беллашувларда иштирок этишди.

Кубок финали чинакам спорт байрамига айланди: иштирокчилар юқори даражадаги тайёргарликни, ғалабага бўлган интилишни ва жамоа руҳини намоён этдилар. Қизғин беллашувлар натижасида турнирнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланди:

1-ўрин: Арсланбек Нажимов (Нукус Марказий офиси)

2-ўрин: Шоҳжаҳон Раҳматов (Тошкент Марказий офиси)

3-ўрин: Музаффар Мадраимов (Тошкент Марказий офиси)

Ўтган йиллар ғолиблари орасида Шоҳрух-Мирзо Тўрахонов (Андижон МФЙ) Гран-при ҳамда "Энг яхшиларнинг энг яхшиси" унвонини қўлга киритди.

Турнирларнинг кўп карра ғолиби ва корпоратив спорт ташаббусларининг фаол иштирокчиси бўлган Елизавета Шаповалова (Ходимларни бошқариш департаменти) махсус мукофот билан тақдирланди.

Мусобақалар Mobiuz компаниясининг корпоратив қадриятларни ривожлантириш, жамоа ичида дўстона муҳит яратиш ва ходимлар орасида спорт ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги интилишларини намоён этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг