Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда таълим хизматлари энг тез ўсишни қайд этди

Ўзбекистонда таълим хизматлари энг тез ўсишни қайд этди

Фото: Xabar.uz

2026 йилнинг январ–феврал ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 168,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ҳисоботга кўра, хизматлар тармоқлари орасида энг юқори ўсиш таълим соҳасида кузатилган. Ушбу йўналишда ўсиш суръати 121,2 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, молиявий хизматлар 120,8 фоиз, савдо хизматлари 119,8 фоизга ўсган. Бу кўрсаткичлар мамлакатда хизматлар сектори фаоллиги сақланиб қолаётганини англатади.

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 117,7 фоизга ўсгани рақамли иқтисодиёт улуши ортиб бораётганини кўрсатади.

Меъморчилик ва муҳандислик хизматлари 115,9 фоиз, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар эса 115,5 фоизга ўсган. Бу қурилиш ва инфратузилма соҳаларида фаоллик юқори эканини англатади.

Яшаш ва овқатланиш хизматлари 114,9 фоиз, ижара хизматлари 112,8 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, компьютер ва маиший техника таъмири хизматлари 111,6 фоизга ўсган.

Соғлиқни сақлаш хизматлари 109,7 фоиз, шахсий хизматлар 109,1 фоиз ва транспорт хизматлари 108,3 фоизга ўсган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим бўйича статистик маълумотлар эълон қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг