Ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп қайси давлатларни танлаган?
2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 27,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 6,7 минг нафарга ёки 19,3 фоизга камайган.
Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
- Россия – 6 235 нафар;
- Тожикистон – 5 943 нафар;
- Қирғиз Р. – 4 219 нафар;
- Корея – 3 410 нафар;
- Туркия – 2 381 нафар;
- Хитой – 1 231 нафар
- Қозоғистон – 1 074 нафар;
- Буюк Британия – 870 нафар;
- Германия – 384 нафар;
- АҚШ – 333 нафар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter