Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар ўқиш учун қайси давлатларни танламоқда?

Ўзбекистонликлар ўқиш учун қайси давлатларни танламоқда?

2026 йилнинг январ–феврал ойларида 3 964 нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 минг нафарга ёки 23,6 фоизга пасайиш қайд этилган.

Маълумотларга кўра, ўзбекистонликлар энг кўп Россияга таълим олиш учун йўл олган. Ушбу давлатга 989 нафар талаба сафар қилган. Корея 679 нафар билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Қирғиз Республикасига 639 нафар фуқаро ўқиш мақсадида борган.

Шунингдек, Туркияга 300 нафар, Тожикистонга 276 нафар ва Хитойга 252 нафар талаба йўл олган. Қолган 829 нафар фуқаро бошқа давлатларда таълим олишни танлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг