Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Mobiuz барчага "Mazali Yangi yil" тиламоқда

Mobiuz барчага

Mobiuz мобил алоқа оператори барчани кириб келаётган Янги йил билан қутламоқда ва "Mazali Yangi yil" махсус таклифидан фойдаланишга таклиф қилмоқда!

Доимий ривожланиш ва мижозларга эътибор қаратиш фалсафасига содиқ қолган ҳолда, Mobiuz барча ўзбекистонликлар учун махсус совға тақдим этмоқда. "Mazali Yangi yil" акцияси ўз ичига эксклюзив тариф режасини, шоу-бизнес юлдузи билан унутилмас кечки овқатланишни ютиб олиш имкониятини, ҳамда чексиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни қамраб олади.

2026 йил 5 январгача бўлган муддатда чексиз мулоқот ва сифатли интернетни қадрлайдиган инсонлар учун яратилган "Mazza Yangi yil" тариф режасига уланиш имконияти мавжуд. Ойлик абонент тўлови 60 минг сўм бўлган ушбу тарифда абонентлар қуйидагилардан баҳраманд бўладилар:

  • 100 ГБ интернет иш, ўқиш ва ҳордиқ чиқариш учун;
  • Чекловларсиз ишлатиладиган чексиз интернет;
  • Яқинлар билан доимий алоқада бўлиш учун Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар;
  • MobiMusic мусиқий хизматига бепул обуна;
  • Unlim Mix хизматидан 30 кун давомида бепул фойдаланиш;
  • 3000 та SMS-хабар.

"Mazza Yangi Yil" тариф режасига уланган барча абонентлар автоматик равишда ўзбек шоу-бизнеси юлдузи Шоҳруххон билан кечки овқатланишни ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.

Мамлакатнинг энг севимли санъаткорларидан бири билан унутилмас учрашув ўтказиш учун ноёб имкониятни Mobiuz’нинг амалдаги абонентлари ҳам қўлга киритиши мумкин. Бунинг учун Mobiuz мобил иловаси орқали ўзингизнинг ёки бошқа Mobiuz абонентининг рақами балансини тўлдириш кифоя - ҳар 30 000 сўм ғалаба қозониш учун бир имконият беради. Ушбу таклиф ҳам фақат 5 январьгача амал қилади.

Ва ниҳоят, "Mazali Yangi yil" акцияси барча абонентлар учун "Unlim Mix" хизматини тақдим этади. У YouTube, Telegram, Instagram, Facebook, Facebook Messenger каби энг машҳур платформалардан чексиз фойдаланиш имкониятини беради. Хизматни жисмоний шахслар учун исталган тариф режасида ойига 35 минг сўмга улатиш мумкин.

"Mazali Yangi yil" акцияси ҳақидаги батафсил маълумотни 2026.mobi.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг