Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Музаффар Жалолов: Комфорт зонадан чиқишни хоҳладим

Ўзбекистон олий таълим тизими сўнгги йилларда чуқур ўзгаришлар даврини бошдан кечирмоқда. Рақамли технологиялар, халқаро стандартлар, сунъий интеллектнинг кириб келиши ва глобал рақобат шароитида олийгоҳлар олдига тамоман янги вазифалар қўйилмоқда.

Ана шундай мураккаб, аммо имкониятларга бой даврда таълим бошқаруви, рақамли трансформация ва инновацион ёндашувлари билан танилган мутахассис — Музаффар Жалолов фаолияти яна бир бор эътибор марказига чиқди.

У бир неча йиллар йиллар мобайнида ИНҲА Университети ректори сифатида ўзининг технологик бошқарувга асосланган модели, халқаро илмий ҳамкорликни кучайтириш бўйича ташаббуслари ва замонавий таълим стандартларини жорий этишдаги саъй-ҳаракатлари билан танилди.

Бугун эса у мутлақо янги масъулият — Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатияси Университетида рақамли трансформация бўйича проректор вазифасини бажармоқда.

Музаффар Жалоловнинг ИНҲАдаги фаолиятини якунлагани кўпчиликда саволлар туғдиргани табиий, аммо унинг янги йўналишга ўтиши тасодиф эмас. 

У олий таълимни янгича тамойиллар асосида бошқариш, дипломатик мактабни глобал стандартларга мос рақамли таълим модели билан бойитиш, энг асосийси, ёшларнинг фикрлаш доирасини кенгайтириш — бугунги кунда энг зарур бўлган йўналишлардан бири эканлигини алоҳида таъкидлайди.

Ушбу интервью орқали Музаффар Жалоловни нафақат ўз соҳасининг етук мутахассиси, балки оддий бир шахс сифатида ҳам яқиндан танийсиз.

Унинг ўзига хос қарашлари ва ЖИДУда олиб бораётган ёндашувлари шуни кўрсатадики, рақамли трансформация энди шунчаки техник жараён эмас — бу бутун таълим фалсафасининг янгиланишидир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг