Нидерландиялик дипфейк билан 46 та банк ҳисоб рақамини бузиб кирди
Нидерландия фуқароси дипфейкдан фойдаланиб, 46 та банк ҳисоб рақамини бузиб кирди.

Deepfake — сунъий интеллект ва «чуқур ўрганиш» (deep learning) дан фойдаланиб, юз, унинг ифодаси, имо-ишоралар ёки нутқни алмаштириш орқали инсоннинг ҳақиқий тасвири ёки овозини сохталаштириш учун аудиовизуал контентни яратиш ёки ўзгартириш технологияси.
Фирибгар-ҳакер ижарага уй олмоқчи бўлганларнинг паспорт сканерларини йиғиб, кейин сунъий интеллект ёрдамида уларнинг юзини ўзиникига «қўйиб», яъни бошқаларнинг кўзи, бурни ва оғзидан фойдаланиб, банкларда селфи-верификациядан ўтишга муваффақ бўлган.
Шахсий маълумотларингизга жуда эҳтиёт бўлинг, суратларингизни ижтимоий тармоқларда ҳадеб тарқатаверманг!


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter