Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Жорий Янги йил байрами муносабати билан ўзбекистонликлар фақат бир кун дам олишлари мумкин. Чунки бу йили қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари назарда тутилмаган.
Меҳнат кодексининг 187-моддасига мувофиқ, 31 декабр – байрамдан олдинги камида 1 соатга қисқартирилган иш куни бўлади.
2026 йил 1 январ – пайшанба Янги йил байрами сифатида дам олиш куни бўлади.
2 январ – жума эса барча ходимлар учун одатдаги иш куни ҳисобланади.
3 январ – шанба 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун одатий дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун эса одатий иш куни бўлади.
4 январ – якшанба барча учун одатдагидек дам олиш куни.


Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter