Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

95 ёшли автобусчи пенсияга чиқмоқчи эмас

95 ёшли автобусчи пенсияга чиқмоқчи эмас

АҚШнинг Техас штатида яшовчи 95 ёшли Рэймонд Ҳагер расман дунёдаги энг кекса автобус ҳайдовчиси деб тан олинди ва Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.

Отахон Уичита-Фолс шаҳрида Falls Ride жамоат транспорти тизимида 27 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Ўзининг айтишича, 14 ёшида машина ҳайдашни ўрганган, ёшлигида катта машиналарни ёқтирган. Кексайганида автобус ҳайдашга қарор қилди ва ҳануз ишлаб келяпти. 95 ёшида узил-кесил пенсияга чиқиб кетишга аҳд қилди, аммо кейин фикридан қайтиб, соғлиғи имкон бергунича ишлашга бел боғлади.

Шаҳар расмийлари кекса ҳайдовчининг хизматларини қадрлаб, 18 ноябрни Рэймонд Ҳагер куни деб эълон қилишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг