Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Адабиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби номи эълон қилинди

Адабиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби номи эълон қилинди

Венгриялик ёзувчи Ласло Краснахоркаи адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.

Мукофот унинг "қиёмат даҳшати шароитида санъатнинг қудратини яна бир бор исботлаган ишончли ва теран ижоди учун" берилди.

“Ласло Краснахоркаи – Кафка ва Томас Бернхард давридан қолган Марказий Европа анъаналарига мансуб буюк эпик ёзувчи”, — таъкидлади Нобел қўмитаси. 

Ласло Краснаҳоркаи 1985 йилда "Шайтанат тангоси" романи нашр этилиши билан машҳур бўлди. Унинг бошқа машҳур романлари орасида "Қаршилик ғамгинлиги", "Уруш ва уруш" ҳам бор.

Адабиёт бўйича 2024 йилги Нобел мукофоти жанубий кореялик ёзувчи Хан Кангга “тарихий жароҳатларга қарши курашувчи ва инсон ҳаётининг мўртлигини очиб берувчи бой, шеърий насри учун” берилганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг