Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бойлар ҳам йиғлайди»: Яқин Шарқдан кетиш чиптаси 350 минг долларгача қимматлашди

«Бойлар ҳам йиғлайди»: Яқин Шарқдан кетиш чиптаси 350 минг долларгача қимматлашди

Фото: Daily Mail

Яқин Шарқдаги ҳарбий кескинлик фонида бадавлат шахслар ва юқори мартабали раҳбарлар минтақани тарк этиш учун хусусий самолётларга юз минглаб доллар сарфламоқда. Бу ҳақда Semafor нашри хабар берди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий кампанияси ҳамда бу мамлакатнинг жавоб зарбалари оқибатида минтақадаги энг йирик Дубай аэропорти ёпилди ва Ар-Риёд асосий эвакуация хабига айланди. Саудия Арабистони пойтахтида жойлашган аэропорт минтақада ёпилмаган кам сонли ҳаво портларидан бири бўлиб турибди, шу боис Форс кўрфази мамлакатларидан бой одамлар ва юқори мартабали раҳбарларни эвакуация қилиш учун асосий йўналишга айланди.

Манбаларга кўра, хусусий қўриқлаш компаниялари Дубайдан (БАА) одамларни Ар-Риёдга ташиш учун йўлтанламас машиналарга буюртма бермоқда. Бундай саёҳат 10 соат давом этади. Улар Ар-Риёддан хусусий самолётларни ёллаб, одамларни минтақадан олиб кетишмоқда. Ар-Риёддан Европага шахсий самолётларда учиш нархи ҳозир 350 минг долларга етган, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг