Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон ТИВ раҳбари Исломободга келади – музокаралар қайта тикланиши мумкин

Эрон ТИВ раҳбари Исломободга келади – музокаралар қайта тикланиши мумкин

ОАВ маълумотига кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи жума куни кечқурун кичик делегация билан Исломободга етиб боради. Шу орқали АҚШ билан музокаралар қайта бошланиши эҳтимоли бор.

Манбаларга кўра, АҚШнинг логистика ва хавфсизлик гуруҳи аллақачон Покистон пойтахтида.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи раунд музокаралари шу ҳафта Исломободда ўтиши керак эди, ҳатто АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг келиши ҳам кутилган.

Аввалроқ Эрон Ҳўрмуз бўғозидаги блокада сабаб музокаралардан бош тортган эди. Дональд Трамп эса сулҳни муддатсиз узайтириб, Теҳронни яна музокаралар столига қайтишга чақирмоқда.

Ароқчининг маълум қилишича, у Покистон ташқи ишлар вазири Исҳоқ Дар ва армия қўмондони фельдмаршал Асим Мунир билан учрашиб, минтақадаги вазият ҳамда ўт очишни тўхтатиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг