Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Луврдаги ўғирлик: тергов икки асосий версияни кўриб чиқмоқда

Луврдаги ўғирлик: тергов икки асосий версияни кўриб чиқмоқда

Париж прокуратураси Лувр музейида содир бўлган ўғирлик бўйича терговда икки асосий версияни устувор деб ҳисобламоқда – «буюртма асосида амалга оширилган ўғирлик» ёки «пул ювиш мақсадида ташкил этилган жиноят».

Бу ҳақда Париж прокурори Лора Бекко маълум қилди.

Унга кўра, терговни 60 нафар тажрибали суриштирувчи олиб бормоқда ва француз ҳукумати «ўғирларни қўлга олишда қатъий» эканини таъкидламоқда.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни эрталаб номаълум шахслар Лувр музейининг Галерея Аполлон қисмига кириб, Наполеон ва малика Жозефинага тегишли бўлган 9 та ноёб зеб-зинот буюмларини ўғирлаб кетишган эди.

Le Parisien’нинг ёзишича, ҳодиса ортидан музей яқинидан малика Евгения (Наполеон III рафиқаси)нинг шикастланган тожи ҳам топилган.

Франция Ички ишлар вазири Лоран Нуньеснинг маълумотига кўра, жиноятчилар музейга Сена дарёси соҳасидаги таъмирлаш майдони орқали йўл топишган. Юк лифтидан фойдаланиб, Галереяга киришган ва шиша витриналарни синдириб, буюмларни олиб чиққан. Барча жараён етти дақиқа ичида амалга оширилган,

Прокурор Бекконинг айтишича, гарчи аввал Франция ИИВ айрим хорижликлар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирган бўлса-да, «чет эл арлашуви» ҳақидаги версия ҳозирча устувор деб ҳисобланмаяпти.

Музей расмийлари Луврни шу куннинг ўзида «фавқулодда ва жабрланувчилар хавфсизлиги учун» ёпиб қўйди.

Ҳозирда ўғирланган буюмлар рўйхати тузилиб, видеоёзувлар ўрганилмоқда.

Маълумот учун, Лувр – дунёнинг энг кўп ташриф буюриладиган музейи (йиллик 9 млн киши) ҳисобланади.

Манба: forbes.ru

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг