МДҲ органларига раислик Тожикистондан Туркманистонга ўтди
МДҲ органларига раислик Тожикистондан Туркманистонга ўтди. Ашхобод ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналишларини белгиламоқда
1 январдан бошлаб Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги органларига раислик Тожикистондан Туркманистонга ўтди. Бу ҳақда МДҲ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, аввалроқ Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Ашхобод МДҲ салоҳиятини максимал даражада самарали амалга оширишга кўмаклашиш ниятида эканини билдирган.
Шунингдек, давлат раҳбари Туркманистон МДҲга раислик концепциясини ишлаб чиқишни режалаштираётганини, унда долзарб эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари акс этишини таъкидлади.
Туркманистон МДҲнинг уюшган аъзоси ҳисобланади. Аввалги марта мамлакат 2019 йилда Ҳамдўстлик органларига раислик қилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter