Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексикадаги аянчли ёнғинда 22 киши ҳалок бўлди

Мексикадаги аянчли ёнғинда 22 киши ҳалок бўлди

El Universal нашрининг хабар беришича, Мексиканинг шимоли-ғарбий қисмидаги Ҳермосилло шаҳридаги дўконда содир бўлган йирик ёнғинда камида 22 киши, жумладан, тўрт бола ҳалок бўлди

Газета хабарига кўра, яна 12 киши турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ёнғин дўкон кириш жойи яқинида содир бўлган портлашдан кейин бошланган ва баъзи харидорлар ичкарида қолиб кетган.

Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишган. 

Сонора штати расмийлари техник носозлик ва ёнувчан материаллар мавжудлиги эҳтимолини ҳисобга олиб, воқеа юзасидан тергов бошладилар. Вилоят губернатори Алфонсо Дуразо қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди ва жароҳатланганларга ёрдам кўрсатишни буюрди. Ҳермосилло шаҳар ҳокимияти маданий фестивал учун режалаштирилган барча тадбирларни бекор қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг