Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Meta’да сунъий интеллект сабаб минглаб ходимлар ишдан кетади

Meta’да сунъий интеллект сабаб минглаб ходимлар ишдан кетади

Фото: Xabar.uz

Meta 2026 йилда ходимларини оммавий қисқартириш режасини амалга оширишни бошламоқчи. «Reuters» манбаларига кўра, биринчи тўлқин 20 май куни ўтказилиши режалаштирилган.

Манбалар маълумотига кўра, дастлабки босқичда компания глобал ишчи кучининг тахминан 10 фоизини, яъни қарийб 8 минг нафар ходимни ишдан бўшатади. Кейинги қисқартиришлар эса йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилиши мумкин.

Компания расмий равишда қисқартиришлар муддати ва кўлами бўйича изоҳ бермаган. Бироқ бу жараён сунъий интеллектга асосланган самарадорликни ошириш стратегияси билан боғланаётгани айтилмоқда.

Компания раҳбари Марк Цукерберг бизнес жараёнларини тубдан ўзгартириш учун сунъий интеллектга катта сармоя киритмоқда. Бу йўналишда юз миллиардлаб долларлик инвестициялар режалаштирилган.

Технологик секторда бу каби тенденция кенг тарқалмоқда. Масалан, Amazon ҳам сўнгги ойларда ўн минглаб ходимларини қисқартирди. Мутахассислар фикрича, компаниялар автоматлаштириш ва сунъий интеллект ечимлари орқали бошқарув қатламларини қисқартиришга интилмоқда.

Маълумотларга кўра, 2026 йил бошидан буён технология соҳасида 73 мингдан ортиқ ходим ишидан айрилган. Бу жараён 2024 йилдаги умумий кўрсаткичларга яқинлашмоқда.

Meta учун бу энг йирик қисқартиришлардан бири бўлади. Компания аввал 2022–2023 йилларда «самарадорлик йили» доирасида 21 минг нафар ходимни қисқартирган эди.

Ҳозирда компания молиявий жиҳатдан барқарор ҳолатда бўлса-да, раҳбарият келажакни камроқ ходим ва юқори самарадорликка эга тизим сифатида кўрмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг