Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Норвегия қироли шифохонага ётқизилди

Норвегия қироли шифохонага ётқизилди

Норвегия қироли Ҳаралд V Испаниянинг Тенерифе оролидаги шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Норвегия қироллик саройи расмий баёнот берди.

«Қирол ҳазрати олийлари кеча оқшом Тенерифедаги Hospital Universitario Hospiten Sur шифохонасига ётқизилди. Қирол инфекция ва сувсизланиш туфайли муолажа олмоқда, ҳозирда унинг аҳволи яхши», — дейилади баёнотда.

Қиролнинг сарой шифокори Тенерифига жўнаб кетган. Хабарга кўра, Норвегия қироли ва қироличаси қишки таътилни Тенерифеда ўтказаётган бўлган.

Маълумот учун: Харалд V шу йилнинг 21 феврал куни 89 ёшини қаршилаган эди. Сўнгги йилларда монархнинг саломатлиги бир неча бор ёмонлашган. Хусусан, ўтган йили Малайзиядаги таътили пайтида ҳам инфекция туфайли шифохонага ётқизилиб, юрагига кардиостимулятор ўрнатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг