Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжон ТИВ муҳим сана муносабати билан баёнот берди

Озарбайжон ТИВ муҳим сана муносабати билан баёнот берди

Жанг майдонида ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тиклаган Озарбайжон эндиликда Жанубий Кавказда барқарор тинчлик ҳамда минтақавий ҳамкорликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда 8 ноябрь – Зафар куни муносабати билан Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги берган баёнотда сўз боради. 

«2025 йил 8 ноябрь куни Озарбайжон Республикасида Зафар кунининг беш йиллиги нишонланмоқда. Бу сана нафақат 44 кунлик Ватан урушида эришилган шонли ғалаба байрами, айни чоқда, миллий қудрат, қатъият ва якдилликнинг тимсоли ҳамдир», – дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, беш йил аввал Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг қатъий етакчилиги ва Қуролли кучларнинг бемисл жасорати туфайли Қорабоғда Арманистоннинг қарийб 30 йиллик оккупациясига чек қўйилди.

«2020 йил 8 ноябрь куни Қорабоғ минтақаси жавоҳири ва Озарбайжоннинг маданий бешиги Шуша шаҳрининг озод этилиши билан ўз ҳадди аълосига етган Ватан уруши халқимиз тарихида ҳал қилувчи ўрин тутади. Ушбу ғалабага бизнинг шаҳидларимиз ва ветеранларимизнинг қаҳрамонлиги, фидойилиги орқали эришилди», – дейилади ТИВ баёнотида.

Қайд этилишича, «Буюк қайтиш» дастури доирасида Озарбайжон Қорабоғни тиклаш чораларини кўрмоқда, бир вақтлар харобага айланган шаҳарлар яна обод қилинмоқда.

Расмий Боку Ереван билан муносабатларни нормаллаштириш жараёни ва шартларини ҳам шарҳлаган.

Озарбайжон матбуоти хабарига кўра, президент Илҳом Алиев ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида сўнгги беш йилликни ғалабанинг шонли беш йили деб баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон 2020 йилнинг сентябрида бошланган 44 кунлик уруш якунида Қорабоғ ҳудудини ишғолдан озод этган ва ҳудудий яхлитлигини тиклаган эди. 2020 йил 8 ноябрь куни Шуша шаҳрининг озод этилиши урушда бурилиш ясаган эди. Шунга кўра Озарбайжон президентининг 2020 йил 3 декабрдаги фармонига асосан 8 ноябрь мамлакатда Зафар куни сифатида нишонланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг