Сеулда фуқаролар учун биринчи ер ости ядровий бункери қурилмоқда

Бункер ушбу тураржой мажмуаси остида жойлашади.
Жанубий Корея пойтахтида фуқароларни ядровий зарбадан ҳимоялашга мўлжалланган биринчи ер ости бункери 2028 йилда қуриб битказилади. Бу ҳақда The Korea Herald хабар берди.
Бункер Сеулдаги тураржой мажмуасининг ер ости учинчи қаватида жойлаштирилади. У одамларни ядровий, биологик ва кимёвий ҳужумлардан ҳимоя қилади. Унинг майдони 2,1 минг квадрат метр атрофида бўлиб, 1 020 нафаргача одамни сиғдиради. Бункер вентиляция, сув таъминоти ва канализация тизимларига эга. Одамлар у ерда икки ҳафтагача қолишлари мумкин. Тинчлик пайтларида бу жой фитнес маркази вазифасини бажаради.
Газета ёзишича, бу ҳудудий ҳокимият томонидан қурилаётган мамлакатдаги биринчи шундай даражадаги иншоотдир. 16 та бинодан иборат тураржой мажмуаси лойиҳаси қарийб 70 фоиз тайёр ҳолатга келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter