Украина ва Россия Озарбайжонда музокаралар ўтказиши мумкин
Украина президенти Владимир Зеленский Озарбайжонга ташриф буюрди.
Президент Илҳом Алиев билан музокаралар давомида Зеленский Озарбайжонда уч томонлама музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдирди.
«Биз бундай музокараларни Туркияда ўтказдик ва Швейцариядаги америкалик шерикларимиз билан ҳам шундай музокаралар ташкил этдик. Агар Россия дипломатияга тайёр бўлса, биз Озарбайжонда бўлажак музокараларга албатта тайёрмиз», деди Украина Президенти Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан қўшма баёнотда («Интерфакс-Украина» иқтибос келтирган).
Зеленскийнинг сўзларига кўра, у ва Алиев Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишган.
Бундан ташқари, Зеленский Телеграмдаги постида президентлар мудофаа саноати каби турли соҳаларда ҳамкорлик бўйича олтита ҳужжат имзолаганини айтди.
Бу Зеленскийнинг Озарбайжонга биринчи ташрифи ва Алиев билан еттинчи учрашуви саналади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter