Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Япония аэропорти ходимлари 30 йилда биронта ҳам юкни йўқотишмади

Япония аэропорти ходимлари 30 йилда биронта ҳам юкни йўқотишмади

Осакадаги Кансай халқаро аэропорти.

Фото: Dreamstime

Япониядаги аэропорт ходимлари 30 йилда биронта ҳам йўловчининг юкини йўқотишмади ва рекорд ўрнатишди, деб хабар берди Daily Mail.

Осака кўрфазидаги сунъий оролда қурилган Кансай халқаро аэропорти ҳар куни миллионлаб йўловчилар ва уларнинг жомадонларига хизмат кўрсатади. Хусусан, 2023 йилда аэропорт орқали 10 миллиондан ортиқ багаж ўтган ва уларнинг биттаси ҳам йўқолмаган. Шунинг учун Кансай саккиз марта «Жаҳоннинг энг яхши багаж етказиб бериш аэропорти» сифатида Skytrax World Airport Awards номинацияси ғолиби бўлган.

«Япон мўъжизаси»нинг сири — расмиятчилик ва масъулиятда. Ҳар бир сумка уч мартадан текширилади, мўрт буюмлар қўлда олиб келинади, жомадонда намликни пайқашса, ходимлар уни яхшилаб артиб қуритишади.

Афсуски, шундай зўр аэропорт йилдан-йилга чўкиб бормоқда. 14 миллиард доллар сарфлаб иккита сунъий оролда қурилган аэропорт 11,5 метрга пасайган — бу муҳандислар ярим аср учун қилган ҳисоб-китобдан кўп.

Улкан иншоотнинг бетон устунлари юмшоқ денгиз тубига ботиб бормоқда. Учиш-қўниш йўлакларига денгиз суви хавф солмоқда.

Осакадаги Кансай халқаро аэропорти.
Фото: World of Airports forum
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг