Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зеленский офисини Украина разведкаси бошлиғи бошқариши мумкин

Зеленский офисини Украина разведкаси бошлиғи бошқариши мумкин

Владимир Зеленский Украина президенти девони бошлиғи лавозимига мамлакат Разведка Бош бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов номзодини таклиф қилди.

2025 йилнинг ноябр ойи охирига қадар ушбу лавозимда Андрей Ермак фаолият юргизган. У мамлакатдаги барча атом электр станциялари оператори бўлмиш «Энергоатом» компанияси атрофидаги коррупцион муодаролар фонида истеъфо берган эди.

Кирилл Буданов Украина разведкасини 2020 йилдан буён бошқариб келади. У Украина тарихида ҳарбий разведкани бошқарган энг фаол раҳбарлардан бири сифатида эътироф этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг