Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда давлат рақамларини олиш тартиби ўзгарди: «AvtoRaqam» иловаси ишга тушди

Ўзбекистонда давлат рақамларини олиш тартиби ўзгарди: «AvtoRaqam» иловаси ишга тушди

Ўзбекистонда автомашиналар учун давлат рақам белгиларини бериш тизими янгиланди. Энди рақам танлаш ва харид қилиш жараёни янги “AvtoRaqam” мобил иловаси орқали амалга оширилади.

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар иловада давлат рақамлари комбинацияларини реал вақт режимида кузатиб, ўзларига маъқул бўлган вариантни танлаш имконига эга. “Чиройли” рақамлар айнан шу иловада тақдим этилади.

Оддий давлат рақам белгиларини олиш эса “Random” — тасодифий танлаш тизими орқали амалга оширилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам инсон омили минимал даражага туширилган бўлиб, барча жараёнлар электрон дастурлар орқали бажарилади.

Давлат рақам белгиларини жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам харид қилиши мумкин.

Янги тизим орқали рақам бериш жараёнини шаффофлаштириш ва қулайлаштириш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат рақам белгиларини Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси орқали аукционда сотиш амалиёти, шу жумладан “чиройли” рақамларни оширилган ставкаларда бериш тизими бекор қилинган эди.

«AvtoRaqam» мобиль иловасини App Store ёки Play Market платформаларидан юклаб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг