Tesla сотувлар сони бўйича BYD’ни яна ортда қолдирди
2026 йилнинг биринчи чорагида Tesla глобал электр автомобил бозорида яна биринчи ўринга чиқди. Компания маълумотига кўра, январ–март ойларида жами 358 023 та электромобил етказиб берилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоиз ўсишни ташкил этади.
Хитойнинг етакчи ишлаб чиқарувчиси BYD сотуви бу даврда сезиларли камайди. Компаниянинг фақат тўлиқ электр автомобиллари сегментидаги кўрсаткичи 310 389 тани ташкил этиб, йиллик ҳисобда 25,5 фоизга қисқарди.
Мутахассислар бу ҳолатни асосан Хитой ички бозорида талабнинг пасайиши билан изоҳламоқда. «BYD ички бозордаги қийинчиликлар сабаб ўсишдан ортда қолди. Tesla эса глобал мижозлар базаси ҳисобига барқарорлигини сақлаб қолди», дейди мустақил таҳлилчи Гао Шен.
Хитойда давлат томонидан берилаётган субсидияларнинг қисқариши электромобилларга бўлган талабга бевосита таъсир қилган. Янги қоидаларга кўра, автомобилни алмаштиришда бериладиган субсидия 20 минг юандан 12 фоизлик чегарага туширилди.
Tesla ва BYD ўртасидаги рақобат сўнгги йилларда жаҳон электромобил бозорининг асосий драйверига айланган.
2023 йил охирида BYD биринчи марта Tesla’ни ортда қолдирган эди. Аммо янги иқтисодий вазият етакчиликни яна ўзгартирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter