Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда кадастр бўлими бошлиғининг «қинғирлиги» ошкор бўлди

Андижонда кадастр бўлими бошлиғининг «қинғирлиги» ошкор бўлди

Фото: Прокуратура департаменти

Жалақудуқ туманида фуқаронинг 3 000 АҚШ долларини қўлга киритган кадастр бўлими бошлиғи фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Кадастр агентлигининг Жалақудуқ тумани бўлими бошлиғи уй-жой қуриш ва деҳқон хўжалигида фойдаланиш учун фуқаро М.М.га жами 25 сотих ер майдони ажратиб бериши эвазига 2024 йилда 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Амалдор ўзига нисбатан шубҳа уйғотмаслик мақсадида фуқарога гўёки «Шархончеки» МФЙ ҳудудидан уй-жой қуриш учун 8 сотих ер майдони ажратилганлиги тўғрисида қарор чиқарилганлигини айтганлиги аниқланган.

Тадбир давомида, Жалақудуқ тумани кадастр бўлими ходими А.О. бўлим бошлиғининг топшириғига асосан фуқарога 3 000 АҚШ долларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг