Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун айрим ҳудудларда кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

Бугун айрим ҳудудларда кучли шамол эсиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Бугун, 20 апрелда кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Шунингдек, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 24-29 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-18 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг