Ўзбекистонда жорий йилда 288 та қотиллик жинояти содир этилган
Бугун, 23 декабр куни ИИВда йил сарҳисоби ва устувор вазифаларга доир матбуот анжумани ташкил этилди.
Анжуманда йил сарҳисоби юзасидан сўз олган ички ишлар вазири ўринбосари Тергов департаменти раҳбари полковник Рамазон Ашраповнинг маълум қилишича, 2025 йил якунига кўра, жиноятлар сони 1 662 тадан 1 211 тага, вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар 2 870 тадан 2 306 тага тушган.
Аёллар томонидан содир этилган жиноятлар эса 4 167 тадан 3 214 тага пасайган бўлса, муқаддам судланганлар 5 418 тадан 4 405 тага камайди. Маст ҳолатда содир этилган жиноятлар 2 004 тадан 1 650 тага тушди. Ишсизлар томонидан 3 604 тадан 3 097 тага ва гуруҳлар томонидан содир этилаётган жиноятлар 4 497 тадан 3 480 тага камайди.
Жиноий қилмишлар кесимида, жумладан:
- Қотиллик — 288 та (2024 йилда 339 та);
- Қасддан баданга оғир шикаст етказиш — 860 та (965 та);
- Талончилик — 389 та (617 та);
- Босқинчилик — 119 та (163 та);
- Йўл-транспорт ҳодисалари — 8 738 та (9 365 та);
- Транспорт воситаларини олиб қочиш — 216 та (254 та);
- Гуруҳли жиноятлар — 3 480 та (4 491 та);
- Номусга тегиш ҳолатлари — 381 та (359 та, +6 фоиз).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter