Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда бир ойда 376,8 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Ўзбекистонда бир ойда 376,8 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

2026 йилнинг январ ойида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 376,8 млрд сўмлик асосий фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 10,5 фоизга ошган. Жумладан, январ ойида ҳудудларда ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича бўлган:
Тошкент шаҳри — 265,6 млрд сўм;
Наманган вилояти — 34,2 млрд сўм;
Сирдарё вилояти — 28,4 млрд сўм;
Самарқанд вилояти — 19,3 млрд сўм;
Тошкент вилояти — 15,8 млрд сўм;
Сурхондарё вилояти — 5,2 млрд сўм;
Андижон вилояти — 4,3 млрд сўм;
Бухоро вилояти — 1,2 млрд сўм;
Фарғона вилояти — 1,1 млрд сўм;
Қашқадарё вилояти — 0,9 млрд сўм;
Хоразм вилояти — 0,8 млрд сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси — 0,1 млрд сўм.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ фармацевтика воситаларини ишлаб чиқаришни бошлаган тадбиркорларга қатор имтиёзлар берилиши ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг