Картошка етиштиришда етакчи ҳудудлар эълон қилинди
Самарқанд вилояти картошка етиштиришда яққол етакчи бўлди.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 3,1 млн тонна картошка етиштирилган.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган картошка ҳажми:
Самарқанд вилояти – 631 922 тонна
Фарғона вилояти – 317 426 тонна
Тошкент вилояти – 320 053 тонна
Сурхондарё вилояти – 316 052 тонна
Андижон вилояти – 306 060 тонна
Наманган вилояти – 298 992 тонна
Бухоро вилояти – 278 682 тонна
Навоий вилояти – 83 552 тонна
Жиззах вилояти – 68 103 тонна
Қорақалпоғистон Республикаси – 66 102 тонна
Сирдарё вилояти – 60 131 тонна
Қашқадарё вилояти – 168 317 тонна
Хоразм вилояти – 140 672 тонна
Тошкент шаҳри – 429 тонна.
Аввалроқ Статқўм боғчалар ҳақида маълумот берганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter