Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон кубогида жанжал: ЎФА ҳар икки клубни жазога тортди

Ўзбекистон кубогида жанжал: ЎФА ҳар икки клубни жазога тортди

Фото: ЎФА.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

 Суперлига

“Пахтакор” — “Қизилқум”

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Қизилқум” учрашувининг 50-дақиқасида “Қизилқум” жамоаси футболчиси Роман Папарига тўп учун курашда оёғи билан рақиб футболчисининг оёғига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Роман Папаригага (Қизилқум) 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси футболчиси Ҳожиакбар Алижонов ўйин вақтини чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилган. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ҳожиакбар Алижоновга жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, “Қизилқум” жамоаси футболчиси Шоҳруз Норхонов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шоҳруз Норхоновга жарима интизом чораси қўлланилди.

“Андижон” — “Шўртан”

Суперлига чемпионатининг 25-тури доирасидаги “Андижон” — “Шўртан” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Андижон” жамоаси футболчиси Эржан Токатаев ўйин вақтини чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Эржан Токатаевга жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида “Андижон” жамоаси футболчиси Абдулвоҳид Ғуломов ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдулвоҳид Ғуломовга жарима интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи” — ОКМК

Суперлига чемпионатининг 25-тури доирасидаги “Нефтчи” — ОКМК учрашувининг 72-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси футболчиси Боян Цигер ўйин вақтини чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Боян Цигерга жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 86-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси футболчиси Анваржон Ғофуров ўйин вақтини чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Анваржон Ғофуровга жарима интизом чораси қўлланилди.

“Хоразм” — “Пахтакор”

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-тури доирасидаги “Хоразм” — “Пахтакор” учрашувининг 89-дақиқасида “Хоразм” жамоаси футболчиси Шаҳром Самиев тўп учун курашда тирсаги билан рақиб футболчисининг елкасига зарба бергани, шунингдек, “Пахтакор” жамоаси футболчиси Заид Таҳсин ҳам тирсаги билан рақиб футболчисининг юзига зарба бергани учун ҳар иккала футболчига қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шаҳром Самиевга (Хоразм) 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Заид Таҳсинга (Пахтакор) нисбатан эса 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Бунёдкор” — “Машъал”

Суперлига чемпионатининг 26-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Машъал” учрашувининг 60-дақиқасида “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Амир Тўрақулов тўп учун курашдан сўнг ётган ҳолда рақиб футболчисининг қорин қисмига оёғи билан зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Амир Тўрақуловга (Бунёдкор) 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сурхон” — “Андижон”

Суперлига чемпионатининг 26-тури доирасидаги “Сурхон” — “Андижон” учрашувининг 35-дақиқасида “Андижон” жамоаси футболчиси Исмоил Акинаде тўп учун курашда рақиб футболчисининг юз қисмига қўли билан зарба бергани учун қизил унга карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Исмоил Акинадега (Андижон) 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Навбаҳор лочинлари” — “Насаф”

Суперлига чемпионатининг 27-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — “Насаф” учрашувининг 68-дақиқасида “Насаф” жамоаси мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шуҳрат Тошпўлатовга жарима интизом чораси қўлланилди.

“Шўртан” — ОКМК

Суперлига чемпионатининг 27-тури доирасидаги “Шўртан” — ОКМК учрашувининг 90+1-дақиқасида ОКМК жамоаси футболчиси Жавоҳир Илёсов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жавоҳир Илёсовга жарима интизом чораси қўлланилди.

“Нефтчи” — “Сурхон”

Суперлига чемпионатининг 27-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Сурхон” учрашувидан сўнг “Сурхон” жамоаси техник директори Нурали Нуруллаев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нурали Нуруллаевга жарима интизом чораси қўлланилди.

“Сўғдиёна” — “Қизилқум”

Суперлига чемпионатининг 27-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Қизилқум” учрашувининг 17-дақиқасида “Қизилқум” жамоаси футболчиси Шоҳруз Норхонов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шоҳруз Норхоновга жарима интизом чораси қўлланилди.

“Машъал” — “Қўқон-1912”

Суперлиганинг 27-тури доирасидаги “Машъал” — “Қўқон-1912” учрашувининг 82-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Абдуғафур Ҳайдаров ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдуғафур Ҳайдаровга жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 89-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Андро Гиоргадзе ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Андро Гиоргадзега жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Кубоги

“Пахтакор” — “Бухоро”

Ўзбекистон Кубоги финали доирасидаги “Пахтакор” — “Бухоро” учрашувининг 103-дақиқасида футболчилар ўртасида тартибсизлик келиб чиққан ва расмийлар майдонга чиқиб кетгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, ҳар икки клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг