Катанецнинг уч нафар ёрдамчиси ЎФАдан товон пули талаб қиляпти

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанецнинг уч нафар ёрдамчиси ФИФАга ариза билан мурожаат қилиб, 350 минг евро товон пули талаб қилган.
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг мазкур юзасидан берган расмий муносабатида айтилишича, «миллий терма жамоа собиқ бош мураббийи ёрдамчи мураббийлари меҳнат шартномаларида белгиланган «бош мураббийнинг меҳнат шартномаси бекор бўлганда ёрдамчи мураббийларнинг ҳам шартномаси бир вақтнинг ўзида бекор бўлиши» опциясининг ишга тушганлиги боис, улар билан шартномалар бир томонлама автоматик тарзда бекор бўлган ва бу ҳақида уларга маълум қилинган».
Таъкидланишича, собиқ бош мураббий шартномасининг тарафларнинг розилиги билан бекор бўлиши ва жамоага янги мураббийлар штабининг келиши собиқ мураббийлар штаби аъзоларининг шартномаларини ҳам бекор бўлишига олиб келади.
Терма жамоа собиқ бош мураббийи ёрдамчи мураббийлари меҳнат шартномаларига киритилган ушбу бандлар эса ФИФА ва Спорт Арбитраж суди юриспруденциясида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади.
ЎФАнинг расмий муносабатида, шунингдек, аввалроқ Ассоциация томонидан тегишли бандларга асосан шартномалари бекор бўлган мураббийлар штаби аъзоларига бошқа ёш тоифасидаги терма жамоаларда ишлаш бўйича таклифлар берилгани айтилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter