Суперлига: «Сурхон – Шўртан» баҳсини илк марта аёл ҳакамлар бошқариб боради
Ўзбекистон Суперлигасининг 28-турида аёл ҳакамлар бир нечта учрашувларда фаолият олиб боришмоқда.
Тажрибали ҳакам Кристина Середа ОКМК – Навбаҳор баҳсида, ёш ҳакам Насибабону Тошмуҳаммедова эса Насаф – Машъал учрашувида AVAR ҳакамлари сифатида фаолият олиб борди.
Бугун бўлиб ўтадиган Сурхон – Шўртан баҳсида эса 2025 йилги мавсумда илк бор аёл ҳакамлар ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди.
Шунингдек:
- Кристина Середа ва Зилола Раҳматова – ёрдамчи ҳакамлар
- Гулшода Саитқулова – захира ҳаками
- Дилдора Рустамова – AVAR ҳаками сифатида фаолият юритади.
Бу — аёл ҳакамларимизнинг Суперлигадаги иштироки ва профессионал ўсиши йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter