Ўзбекистонда 40 ёшдан кейин турмуш қурган аёллар сони 1,2 мингдан ошди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари томонидан 42,3 мингта никоҳ расман қайд этилган.
Қайд этилган никоҳларда аёлларнинг асосий қисми 20–30 ёш тоифасига тўғри келган бўлса-да, катта ёшда турмуш қурганлар улуши ҳам сақланиб қолмоқда.
Статистикага кўра, 20 ёшгача бўлган келинлар сони 14 946 нафарни ташкил этган. Бу умумий никоҳларнинг 35,3 фоизига тенг.
20–30 ёш оралиғида турмуш қурган аёллар эса 22 436 нафар бўлиб, умумий никоҳларнинг 53 фоизини ташкил қилган.
31–40 ёш оралиғида никоҳ қайд этган аёллар сони 3 687 нафарга етган. Бу умумий кўрсаткичнинг 8,7 фоизини ташкил этади.
Шунингдек, 41 ёш ва ундан катта ёшда турмуш қурган аёллар сони 1 232 нафар бўлган. Уларнинг улуши умумий никоҳларнинг 2,9 фоизига тенг.
Маълумот учун, Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги коэффициенти 175,6 промиллени ташкил этмоқда. Бу ҳар 1000 та никоҳга ўртача 175 та ажрим тўғри келишини англатади.
Ҳудудлар кесимида никоҳ барқарорлиги энг юқори бўлган ҳудудлар сифатида Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятлари қайд этилган. Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида эса ажримлар нисбатан юқори экани статистикада акс этган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter