Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун юртимиз масжидларида Қуръони каримнинг хатмоналари бўлади

Бугун юртимиз масжидларида Қуръони каримнинг хатмоналари бўлади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 16 март оқшомида – бутун Рамазон ойи давомида 1765 та масжидда хушовоз қорилар томонидан ўқилган Қуръони каримнинг хатмоналари (якуни) бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Идоранинг маълум қилишича, Ўзбекистон бўйлаб хатми Қуръонлар ўқилган масжидларда юртдошларимиз бир вақтнинг ўзида хатмонадан кейинги дуоларга қўл очишади.

«Уламоларнинг таъкидлашича, Қуръон хатм қилинганидан сўнг қилинган дуо рад этилмайди. Чунки Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, уни тўлиқ ўқиб тугатиш улуғ ибодат. Бугун дунё-ю охират саодатига эришиш учун илтижо қилиш фурсатидир. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қуръон хатм қилинганда ижобат бўладиган дуо бор». Бундан келиб чиқадики, жамоат бўлиб ўқилган намозлар, айниқса, Қадр кечасида хатми Қуръонлардан кейин қилинадиган дуолар иншаллоҳ ижобат бўлади», дейилади диний идора хабарида.

Таровиҳ намозларининг бошланиш вақти Фарғона водийси бўйлаб 20:20дан бошлаб белгиланган. Воҳада ва Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларда 21:00 гача чўзилади. Тошкент вилояти ва пойтахтда таровиҳ намозлари 20:30 да бошланиши белгиланган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг